Жаҳон | 10:17 / 31.05.2015
4136
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Одесса губернатори этиб тайинлангани туфайли Грузия фуқаролигидан маҳрум бўлди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Одесса губернаторлигига тайинлангани туфайли Грузия фуқаролигини йўқотди.
“Бу қонун Саакашвилининг ўзи томонидан қабул қилинган. Агар у губернатор бўлса ва бошқа давлат фуқаросига айланса, демак, бизнинг фуқаролигимиздан воз кечган бўлади”, – деди бу борада Грузия парламенти депутати Звиад Квачантирадзе.
Эндиликда Грузия фуқаролигини қайтадан олиш учун президентга мурожаат этиш талаб қилинади.