Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар куни муносабати билан лейкемия билан оғриганлар болалар учун хайрия тадбири ўтказилди
1 июнь куни халқаро болаларни муҳофаза қилиш куни муносабати билан "Фахрли инсон" лойиҳасига кўра "Гематология" институти қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифохонасида байрам тадбири ўтказилди.


Тадбир 1 июнь куни соат 10:00дан 15:00га қадар давом этиб, унда 66 нафар донор ихтиёрий равишда қон топширгани ҳамда тўпланган моддий ёрдам 20 млн сўмдан ошгани маълум қилинди. Моддий ёрдам пули бемор болаларга дори-дармон олиш учун сарфланади.



Ўзининг 3 йиллигини нишонлаётган тадбирда 40дан ортиқ хонандалар, шунингдек, актёрлар, қизиқчи ҳамда футболчилар иштирок этди.




