Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 09:12 / 02.06.2015
3359
1 дақиқада ўқилади
Янги ZTE Nubia X8 смартфонининг суратлари эълон қилинди
Хитойлик блогерлар янги ZTE Nubia X8 смартфонининг дастлабки суратларини эълон қилишди.
Таъкидланишича, янги фаблет 5.5-6 диагоналли QHD-дисплейга, 4 Гб оператив хотирага эга бўлиб, унинг қалинлиги 7.9 мм га тенг.
Телефон 5120 мА/соатли батарея билан жиҳозлангани боис энг кўп қувват сақлаб турадиган ускунага айланиши мумкин. У Android 5.0 дастурий таъминотида ишлайди. Фаблет қачон сотувга чиқарилиши маълум эмас.