Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:35 / 03.06.2015
2681
1 дақиқада ўқилади
Интернет фойдаланувчиларининг "кучи" билан Сергелида янги болалар майдончаси қуриб берилди
Аввалроқ интернет фойдаланувчиси “Жамоатчилик назорати” гуруҳига Қўйлиқ 4-мавзесидаги болалар майдончаларининг ночор аҳволи ҳақида хабар қолдирган.
Бироз вақт ўтиб, гарчи фойдаланувчи шикоят қилган айнан ўша майдонча таъмирланмаган бўлса-да, у яшайдиган кўп қаватли уйнинг орқа томонида янги майдонча қуриб берилган. Фойдаланувчи бунда “Жамоатчилик назорати” гуруҳининг ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаган.