Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:18 / 03.06.2015
2709
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея вакили ФИФА президентлигига номзодини кўрсатмоқчи
Жанубий Корея вакили, Халқаро футбол уюшмаси (ФИФА) фахрий президент ўринбосари ва Корея футбол уюшмасининг собиқ раҳбари Чон Монжун ФИФА президентлигига ўз номзодини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
63 ёшли Монжуннинг таъкидлашича, у якуний қарорга келишдан олдин ФИФА аъзоларининг фикрини эшитиб кўради. Шунингдек, у Йозеф Блаттернинг янги раҳбар сайлангунга қадар ташкилот бошида қолиш ҳақидаги қарорини танқид остига олди.