Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:04 / 03.06.2015
3317
1 дақиқада ўқилади
Месси: Мумкин бўлган барча нарсани ютиш - бизнинг орзуимиз
"Барселона" жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ финали арафасида Uefa.com нашрига интервью берди.
"Бу Чемпионлар Лигаси финали. Биз бу мавсумнинг охирги ўйини арафасидамиз. Яна бир марта чемпион бўлишни истаймиз ва бу ишнинг қанчалик қийинлигини ҳам тушунамиз. Бизнинг орзуимиз - ютиш мумкин бўлган барча совринларни ютишдир.
Финалда рақибга қарши оғир ўйин кутибди. "Ювентус" ЕЧЛдаги энг тажрибали жамоалардан бири. Финалда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Биз бу ўйинга ҳам барча муҳим ўйинлар билан бўлгандагидек жиддий тайёрланамиз", дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдаги "Барселона" ва "Ювентус" ўртасидаги ЕЧЛ финали 6 июнь оқшомидаги Берлин шаҳрида, Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.