Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:30 / 04.06.2015
2896
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 6 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражага кўтарилиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг асосий қисмида жорий ҳафта сўнгига бориб, иссиқ ҳарорат янада кўтарилади ва +42 даражага етади.
Хабарда аниқлик киритилишича, 6 июнь куни Ўзбекистонинг ғарбий ҳудудларида ҳарорат +42 даражагача кўтарилади, Фарғона водийсидаги Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса 38 даражалик иссиқ ҳарорат қайд этилади.
Шунингдек, республика пойтахти Тошкент шаҳрида ҳам бироз булутли ва +38 даражада иссиқ ҳарорат сақланади.