Жаҳон | 08:58 / 04.06.2015
4785
1 дақиқада ўқилади

БМТ франциялик ҳарбийлар томонидан африкалик болаларнинг зўрланиши юзасидан суриштирув олиб боради

БМТ Марказий Африка Республикасида франциялик ҳарбийлар томонидан болаларнинг зўрланиши ҳоллари юзасидан суриштирув ишларини бошлади. Бу ҳақда БМТ баёнотига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Суриштирув ишларида қатнашадиган экпертлар гуруҳи рўйхати кейинроқ эълон қилиниши айтилмоқда.

Илгарироқ Франция президенти Франсуа Олланд бу ишларда гумон қилинаётган ҳарбийларга шафқат қилинмаслигини айтиб ўтди.