Мазкур тақиқ электрон сигаретларга ҳам тегишли ҳисобланади. Қонун лойиҳасига кўра, мазкур тартибни бузган шахслар 5 мингдан 50 минг чех кронаси (180-1800 евро) миқдоридаги жаримага тортилади.
Қонунни кучга кириши учун парламент ва мамлакат президенти Милош Земан тасдиқлаши лозим.
Чехияда аксарият жамоат жойларида чекиш 2005 йилдан тақиқланган эди. Статистик маълумотларга кўра Чехияда яшовчиларнинг 29 фоизи кашанда ҳисобланади.