Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:49 / 04.06.2015
2413
1 дақиқада ўқилади
"Галатасарой" Туркия Кубогини ютиш орқали "Олтин дубль" қайд этди
3 июнь оқшомида Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси сафарда "Бурсаспор" майдонида кечган Туркия Кубоги учун финал учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда навбатдаги совринни қўлга киритди.
Меҳмонлар ҳужумчиси Бурак Йилмазнинг хет-трики финалдаги ғалабани таъминлаган.
Шу тариқа, "Галатасарай" мавсумда ҳам мамлакат чемпионлиги, ҳам мамлакат кубогини ютиш орқали "Олтин дубль" қайд этди.
Қайд этиш жоизки, жамоа ўз тарихида 6 марта шундай кўрсаткичга эришган. Бу борадаги иккинчи яхши натижа "Фенербахче"га тегишли. Бу жамоа 3 марта "Олтин дубль" қайд этган..