Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:14 / 04.06.2015
2247
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Қозоғистонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда 44та медални қўлга киритишди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Марказий Осиё давлатларининг 1998-1999 йилда туғилган ўсмирлар терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақалар ўз ниҳоясига етди.
Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 44та медаль, жумладан, 15та олтин, 14та кумуш ва 15та бронза медалини қўлга киритди.
Ўз навбатида, ёш спортчиларимиз қозоғистонлик енгит атлетикачилардан кейин умумжамоа ҳисобида 203 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллашди. 3-ўринни Қирғизистон, 4-ўринни Тожикистон терма жамоалари қўлга киритди.