Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:15 / 05.06.2015
2723
1 дақиқада ўқилади
ФҚБ АҚШдаги 4 млн амалдорнинг маълумотлари тарқаб кетгани бўйича текширув ўтказади
АҚШ Федерал қидирув бюроси амалдорларнинг киберхавфсизлиги бўйича қоида бузилишига йўл қўйилгани юзасидан тергов ишлари олиб боради. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.
Қайд этилшича, 4 млн нафардан ортиқ собиқ ва ҳозирда ҳам фаолият кўрсартаётган америкалик амалдорларга тегишли маълумотлар хакерлар томонидан қўлга киритилган.
Бу хакерлик ҳужуми Хитойдан туриб амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.
Ассошейтед Пресс нашри маълумотларига кўра, хакерлар Обама маъмуриятига оид маълумотларни ҳам эгаллашган.
Исмини ошкор қилмаган конгрессменлардан бирининг маълум қилишича, бу хакерлик ҳужуми АҚШдаги бошқарув тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Оқ уй бу масала юзасидан баёнот бериши кутилмоқда.