Жаҳон | 21:47 / 05.06.2015
6301
1 дақиқада ўқилади

Медведев жавоб санкциялари Россия ўзини ўзи боқа олишга қодир эканлигини кўрсатди деб айтмоқда

Россия бош вазири Дмитрий Медведев жавоб санкциялари Россия ўзини ўзи боқа олишга қодир эканлигини кўрсатди, деб таъкидламоқда.

”Махсус иқтисодий чоралар киритилган вақтдан кейинги 10 ой Россия ўзини-ўзи боқа олишини исботлади”, деб айтди бош вазир. Медведев Россия санкциялардан қатъий назар озиқ-овқат соҳасида бошлаган сиёсатини амалга оширишни давом эттириши ва аграр секторини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

Медведевнинг фикрича, бу ҳолат билан Россия қатта миқдорда озиқ-овқат импорт қилишга мажбур бўлади деб ўйлаганлар ҳам рози бўлишга мажбур бўлмоқдалар.

Аввалроқ Лавров Россия Европа Иттифоқи билан санкцияларнинг бекор қилинишини муҳокама қилмаслигини айтган.