Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:19 / 05.06.2015
3004
1 дақиқада ўқилади
Хави Месси фаолиятини якунласа, дунёнинг энг зўр футболчиси Неймар бўлишини айтди
"Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Хави жамоадоши Неймар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Неймар – ажойиб инсон. Гарчи Бразилия терма жамоасининг етакчиси бўлишига қарамай, у жуда ҳам камтарин йигит. Майдон ташқарисида у жамоадошларига ижобий таъсир кўрсатади.
У жуда ҳам маҳоратли футболчи. Месси фаолиятини якунласа, дунёнинг энг зўри Неймар бўлади. У жамоада катта вазифани бажаради. 21-22 ёшда бундай даражага эришиш жуда қийин. Неймарнинг олтин даври олдинда эканига ишончим комил”, - дейди Хави.