Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 18:35 / 07.06.2015
4621
1 дақиқада ўқилади
Ирина Шейкнинг вакили Блаттер билан боғлиқ миш-мишларни инкор этди
Россиялик модельер Ирина Шейкнинг ёрдамчиси ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва Ирина Шейк ўртасида ишқий муносабатлар бўлгани ҳақидаги хабарни инкор этди.
Бироз олдинроқ, нашрларда 79 ёшли Блаттер ва ундан 50 ёш кичик Ирина Шейк ўртасида ишқий муносабатлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Бундай миш-мишларнинг барчаси Ирина Шейкка нисбатан туҳматдир", деб баёнот берган модельернинг вакили Page Six нашрига берган интервьюсида.