Ўзбекистон | 10:20 / 08.06.2015
2254
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Сенати делегацияси Францияга ташриф буюрди

Олий Мажлис Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти делегацияси Францияга ташриф буюрди.

Ташриф ЕИнинг «Ўзбекистонда икки палатали парламент тизимини янада мустаҳкамлаш ва минтақавий Кенгашлар билан алоқаларни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.

Ташрифдан мақсад Франция Сенати ва Миллий Ассамблеяси фаолияти, уларнинг қўмиталари ишининг ташкиллаштирилиши, қонун чиқариш ишини кўриб чиқиш тартиби билан танишиш, шунингдек парламентлараро ҳамкорлик масалалари бўйича тажриба ва фикр алмашишдан иборат бўлди.