Жаҳон | 14:37 / 09.06.2015
3315
1 дақиқада ўқилади

Хитой шимолида оммавий отишма юз бериши натижасида 4 киши ҳалок бўлди

Хитой шимолида рўй берган оммавий отишма натижасида 4 киши ҳаётдан кўз юмди, улардан 2 нафари полициячилар, деб хабар беради Рейтер нашри.

Отишма 9 июнь куни Хэбэй провинциясида юз берди. Ҳукумат ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлаб юборди.

Қайд этилишича, Хитойда полициячиларнинг қаттиққўл назорати одамларнинг норозилигига сабаб бўлиб, тез-тез отишма чиқиб туради.