Ўзбекистон | 17:49 / 10.06.2015
3745
1 дақиқада ўқилади

Новосибирскка Ўзбекистондан 800та қуш олиб борилди

Россиянинг Новосибир ўлкаси Олтой водийсидаги якка тадбиркор Амадин ва корелла туридаги 800та дона тўтиқушларни Ўзбекистондан олиб келди. Бу ҳақда маҳаллий қишлоқ хўжалиги назорати бўлими матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

«Росселхознадзорнинг Новосибир бўлими ходимлари «Толмачево» аэропортида ушбу қушларни ветеринар кўригидан ўтказишди ва уларни Божхона Иттифоқининг ветеринария талабларига мос келишини тасдиқлашди», дейилади ташкилот ахборотида.