Спорт | 13:52 / 11.06.2015
2562
1 дақиқада ўқилади

Бейсбол ва софтбол 2020 йилги Олимпия ўйинларига киритилиши мумкин

Халқаро бейсбол ва софтбол уюшмаси ушбу спорт турларини 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритиш ҳақида мурожаатнома йўллади.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, олимпия дастурига киритилиши мумкин бўлган барча спорт турларининг рўйхати 22 июнь куни эълон қилинади. Улар ичида, бейсбол ва софтболдан ташқари, снукер, каратэ ва сквош бўлиши айтилмоқда.