Спорт | 10:11 / 11.06.2015
2140
1 дақиқада ўқилади

Лука Тони "Верона" билан шартномасини яна бир йилга узайтирди

"Верона" ҳужумчиси Лука Тони жамоа билан шатномасини янгилади.

Жамоа расмий сайтида ёзилишича, 38 ёшли ишбу ҳужумчи яна бир йил давомида, 2016 йилнинг ёзигача "Верона" шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, якунланган мавсумда ушбу футболчи вероналиклар учун 38 ўйинда майдонга тушиб, 22 гол урган ҳамда Мауро икарди билан биргаликда А сериянинг энг яхши тўпурари бўлди.