Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:30 / 12.06.2015
4819
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетди
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида жойлашган Биртабан кўлида Ўзбекистон фуқароси чўкиб кетди. Новости-Казахстан ахборот агентлигининг фавқулодда вазиятлар вилоят бошқармаси матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, қидирув ишлари давом этмоқда.
Воқеа 10 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 22:00да Қўрғалжин туманида содир бўлган. Чўкиб кетган кишининг шахси аниқланган. У 1984 йили Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида туғилган Туропов Соатжон бўлгани айтилмоқда.