Технология | 14:55 / 12.06.2015
2841
1 дақиқада ўқилади

Снуп Догг Twitter’га бош директор бўлишга тайёрлигини айтди

Америкалик таниқли рэпер Снуп Догг Twitter’га раҳбарлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
“Twitter’нинг бош директорига айланишга тайёрман”, – деб ёзди Снуп Догг ўзининг микроблогида.
Унинг сўзлари компанияда бўлиб ўтган кадр ўзгаришлари билан боғлиқ. Маълумки, кеча компаниянинг бош директори Дик Костоло ўз лавозимидан кетди.