Жаҳон | 20:16 / 14.06.2015
3822
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 9 қаватли уй қулаб тушди

Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Гуйчжоу провинциясининг Цзуньи шаҳрида 9 қаватли уй қулаб тушди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги ўзининг твиттерида хабар бермоқда.
Оқибатда 2 киши шифохонага ётқазилди.
Уйнинг қулаши сабаблари ҳали аниқланмади. Айни пайтда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.