Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:06 / 15.06.2015
2931
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари азият чекди
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 10 киши зарар кўрди. Улардан 3 нафари Ўзбекистон фуқароларидир, деб хабар беради Tengrinews.kz ресурси.
Ҳалокат Остона-Петропавловск автойўлида содир бўлди. SsangYong русумли автомашинанинг 20 ёшли ҳайдовчиси Кўкчатовдан Остонага кетаётганда бошқарувдан қўлдан чиқарган, натижада машина ағдарилиб кетган. Машина ичида бўлган 10 киши Бурабай марказий шифохонасига ётқизилган.