Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр велосипедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Наманганнинг Норин тумани маркази Ҳаққулобод шаҳрида фаолият юритадиган Norin mechanical plant корхонаси ўтган йилдан бошлаб ихчам электр велосипедлар ишлаб чиқара бошлагани маълум бўлди. Бу ҳақда Туркистон-пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Транспорт воситаси кичик аккумулятор воситасида ҳаракатга келтирилади. Унинг бир марта тўла қувватлантирилиши 30-40 км/соат тезликда 50 км босиб ўтишга етади.
Бугунги кунда корхона “Норин” белгиси остида 6 турдаги болалар ва катталар учун велосипедлар ишлаб чиқармоқда. Охирги ойда 4 166 дона маҳсулот ишлаб чиқарилган. Технологик йўналиш очилганидан бери бозорга 10 500 дона шу турдаги маҳсулот чиқарилган.