Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:58 / 18.06.2015
2745
1 дақиқада ўқилади
Яман пойтахтида 4та портлаш содир бўлди
Яман пойтахти Сано шаҳрида 4та портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, портловчи қурилма автомобилларга қўйилган. Портлашлар оқибатида учта масжид ва “Ансор Аллоҳ” ҳаракати бош қароргоҳи биноси шикастланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 10 киши жароҳат олган.