Жаҳон | 14:12 / 19.06.2015
1642
1 дақиқада ўқилади

Facebook раҳбари АҚШда ноқонуний муҳожирлар таълимига 5 млн доллар ажратди

Facebook ижтимоий тармоғи раҳбари Марк Цукерберг TheDream.US жамғармасига 5 млн доллар ажратди.

The Waal Street Journal нашрининг маълумот беришича, ушбу ташкилот АҚШга ноқонуний ташриф буюрганларнинг мамлакат олийгоҳларида таълим олишига кўмаклашади.
Айни кунларда жамғарма 80 млн доллар маблағ тўплашга муваффақ бўлган. Цукербергдан илгари ҳам кўплаб машҳур шахслар ва бизнесменлар ушбу жамғармага йирик миқдорда эҳсонлар қилган.