Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:08 / 19.06.2015
2009
1 дақиқада ўқилади
Малайзия қароқчилар томонидан қўлга олинган танкерни озод қилди
Малайзия ҳарбий денгиз кучлари 11 июнь куни қароқчилар томонидан қўлга олиниб, Камбоджа соҳилларига ҳайдаб кетилган Orkim Harmon танкерини озод қилди.
Ўтказилган ҳарбий амалиёт натижасида экипажнинг барча 22 аъзоси озод қилинди. Улардан фақат биттаси енгил жароҳат олди.
Қароқчилар кемани тарк этиб, пуфлама қайиқда қочиб кетишган. Айни пайтда танкер Малайзияга қайтиб келмоқда.