Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:37 / 23.06.2015
4599
1 дақиқада ўқилади
"Ўзавтосаноат"нинг янги биноси олдидаги қурилиш ҳавозаси қулаб тушди
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг Тошкентдаги Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган янги биноси олдида турган қурилиш ҳавозаси қулаб тушди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Гуруҳга дастлаб ҳодиса фотосуратлари жойлаштирилган, аммо бироздан кейин улар ўчирилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳавоза кучли шамол туфайли қулаб тушган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.