Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 21:20 / 23.06.2015
1997
1 дақиқада ўқилади
Токиодан жанубда 6,9 магнитудали зилзила рўй берди
Япония пойтахти Токиодан тахминан 800 км жанубда, Тинч океанида 6,9 магнитудали зилзила рўй берди. Цунами содир бўлиш хавфи йўқлиги айтилмоқда.
Зилзила маркази Тинч океанида Огасавара ороллари яқинида бўлган, ўчоғи эса денгиз тубидан 480 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ахборот берилмаган.