Жаҳон | 16:02 / 24.06.2015
2550
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь Хавфсизлик кенгашининг бош котибини ишдан бўшатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Хавфсизлик кенгашининг бош котиби Александр Межуевни ишдан бўшатди. Бу ҳақда "БелТА" хабар берган.

Қайд этилишича, Межуев ўз хоҳишига биноан истеъфога чиқарилган.

"Беларусь президенти Хавфсизлик кенгаши бош котиби Александр Межуевни оилавий муаммолари келиб чиққани туфайли ўз илтимосига кўра истеъфога чиқарди", дейилади хабарда.