Жаҳон | 09:57 / 25.06.2015
2311
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бош котиби Франция президентининг қўнғироқлари кузатилганини инкор қилди

АҚШ бош котиби Жон Керри мамлакат махфий хизматлари томонидан Франция президенти Франсуа Олланднинг ҳамда бошқа сиёсатчиларнинг қўнғироқлари кузатилганини инкор қилди. Бу ҳақда Reuters маълум қилмоқда.
“Биз президент Олланд сингари дўстларимизга қарши ишламаймиз. Агар миллий хавфсизлик масаласи кун тартибида бўлмаса, биз хорижда ҳеч қандай операциялар ўтказмаймиз”, – таъкидлаб ўтди Керри.
Илгарироқ WikiLeaks портали АҚШнинг миллий хавфсизлик агентлиги Франция президентлари Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олландларнинг қўнғироқларини тинглагани ҳақидаги ҳужжатларни эълон қилган эди.