Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:11 / 28.06.2015
4377
1 дақиқада ўқилади
Кувайт ТИВ шиалар масжидида ўзини портлатган террорчи суратини эълон қилди
Кувайт Ташқи ишлар вазирлиги сайтида 26 июнь куни мамлакат пойтахти Эль-Кувайт шаҳрида ўзини портлатиб, 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчининг сурати чоп этилди.
Кувайт ТИВ маълумотига кўра бу шахс аввал қидирувда бўлган Фаҳад Сулаймон Абдул Муҳсин аль-Каббаа ҳисобланади.
"Саудия Арабистони фуқароси бўлган бу террорчи 26 июнь куни Кувайт чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган ва ўз ниятини амалга оширишга улгурган", дейилади хабарда.