Жаҳон | 13:50 / 29.06.2015
3072
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда Толибон ҳужуми оқибатида 10дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди

Толибон террорчи гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужум натижасида Афғонистоннинг 11 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна 9 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Pajvok агентлиги хабар бермоқда.
Афғонистонда террорчи гуруҳларга қарши кураш кўпдан буён давом этмоқда. Бу сафарги ҳужум Ҳирот вилоятида содир этилган.
Ҳужум қилганлар қурол-яроғ ва ўқ-дори ўғирлаб кетишга муваффақ бўлган.