Жамият | 12:24 / 01.07.2015
3156
1 дақиқада ўқилади

Зангиота туманида оғуфуруш қўлга олинди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган оператив тадбир натижасида пойтахтимизнинг Сергели туманида яшовчи, 48 ёшли шахснинг қўлидаги сумкасидан 816 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.