Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода аёлнинг бўйнидаги занжирини юлиб қочган 2 талончи қўлга тушди
2015 йилнинг 26 июнь куни соат 23:00да Бухоро шаҳри, Турди Фароғий кўчасида икки номаълум шахс 1974 йилда туғилган аёлнинг бўйнидан сариқ металлдан ясалган занжирини очиқдан-очиқ юлиб олиб, воқеа жойидан яширинишганлигини маълум қилган.
Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик содир этган маҳаллий аҳолига мансуб - 20 ва 22 ёшли икки нафар шахслар қўлга олинди ва талончилик тўлиқ фош этилди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.