Ўзбекистон | 14:49 / 06.07.2015
9565
1 дақиқада ўқилади

Нарендра Моди Тошкентга етиб келгани ҳақида Твиттерда ўзбекча хабар қолдирди

6 июль куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга ташриф буюрди. Аэропортда уни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Моди ўзининг ташрифи ҳақида Твиттер орқали хабар қилди. Ўзбек тилида ёзилган хабарда машҳур сиёсатчи Ўзбекистонга ўз саломини айтиб ўтди.

Модининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳамда бир қатор расмийлари билан учрашуви чоғида икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари муҳокама қилиниши айтилмоқда. Шунингдек, кутилаётган учрашувда минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари кўриб чиқилади.