Жаҳон | 09:40 / 09.07.2015
5468
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй конгрессни стратегик нефтни сотишга рухсат беришга чақирди

Оқ уй маъмурияти конгрессни стратегик нефть захирасини тизимни модернизация қилиш учун сотишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси устида иш олиб боришга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Оқ уй маъмурияти АҚШнинг энергетик хавфсизлигини кафолатловчи стратегик нефть захирасини модернизациялаш учун сармояларнинг жуда муҳимлигига ишончи комил”, деб айтилмоқда хабарда.

Бу лойиҳани “21st Century Cures Act”, яъни “21-аср соғайтириш акти” деб аташ таклиф қилинди.