Жаҳон | 09:40 / 11.07.2015
2876
1 дақиқада ўқилади

ESM ва ХВЖ Грецияга 74 млрд евро ажратиши мумкин

Грецияга кўрсатиладиган янги кўмак пакетига мувофиқ, Европа барқарорлик механизми ва Халқаро валюта жамғармаси мамлакатга 74 млрд евро ажратишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда “Новости” ахборот агентлиги.

Европа барқарорлик механизми Грецияга 58 млрд евро ажратиши мумкин. Ўз навбатида ХВЖ унга қўшилиб, 16 млрд евро ажратишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Греция банк тизимини сақлаб қолиш учун 14 млрд еврогача қийматдаги маблағ талаб қилиниши мумкинлиги маълум қилинганди.