Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:16 / 11.07.2015
2170
1 дақиқада ўқилади
Пермдаги уйлардан бири қулаб тушиши туфайли жароҳатланган 3 киши шифохонага ётқизилди
Пермь шаҳридаги Куйбишев кўчасидаги 5 қаватли уйлардан бири қулаб тушиши оқибатида 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
Аниқлик киритилишича, шу кўчадаги 103-уйнинг юқоридаги 3 қавати шикастланган. Ушбу тураржой аҳолиси эвакуация қилинган.
Айни вақтда ҳодиса жойида 168 нафар қутқарувчи ва 38та техника иш олиб бормоқда.