Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 09:12 / 12.07.2015
5469
1 дақиқада ўқилади
“ВКонтакте” дастури Google Play-дўконидан ўчириб ташланди
“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи дастури Google Play дўконидан мусиқий асарларга ҳуқуққа эгалик қилувчи компания шикоятига кўра ўчириб ташланди, деб ёзмоқда “Известия” нашри.
Бу маълумотни “ВКонтакте” матбуот котиби Георгий Лобушкин тасдиқлади ва компания раҳбарияти бу ҳолатнинг сабабларини ўрганаётганини таъкидлади.
Газета маълумотларига кўра, шикоят энг йирик ҳуқуққа эгалик қилувчи компаниялар – Universal Music, Sony Music ёки Warner Music/EMI дан бири томонидан билдирилган.