Спорт | 09:50 / 12.07.2015
2426
1 дақиқада ўқилади

Чех “Арсенал”да 33-рақам остида ўйнайдиган бўлди

Бироз олдинроқ "Арсенал” сафига қўшилган чехиялик дарвозабон Петр Чех ўйинларда 33-рақам остида иштирок этадиган бўлди.

“33 ёшимда ва АПЛда 333та ўйинни ортда қолдирган ҳолда, ҳаётимнинг янги саҳифасини бошлайман. Бу танлов менга осон кечмади”, деб ёзди дарвозабон ижтимоий тармоқларда.