Спорт | 17:58 / 13.07.2015
2486
1 дақиқада ўқилади

"Челси" Асмир Беговичнинг трансферини эълон қилди

"Сток Сити" жамоасининг босниялик дарвозабони Асмир Бегович 13 июль куни "Челси" жамоасининг янги дарвозабони сифатида таништирилди.

Жамоа сайтида ёзилишича, 28 ёшли ушбу футболчи билан 4 йиллик шартнома тузилган.

Асмир Беговичга "Арсенал" жамоасига ўтиб кетган Питер Чехдан қолган "1" рақами берилган.