Спорт | 07:40 / 13.07.2015
2771
1 дақиқада ўқилади

"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" Стерлингнинг трансфери борасида бир тўхтамга келишди

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти Раҳим Стерлингни "Манчестер Сити" жамоаси сотишга рози бўлди.

Мерсисайдликлар футболчи учун "шаҳарликлар"дан 49 миллион фунт стерлинг олишадиган бўлишди.

Telegraph нашри хабарига кўра тўлов 2 қисмга бўлинган ҳлда амалга оширилади. 44 миллион фунт дарҳол "Ливерпуль"нинг ҳисоб-рақамга ўтади, қолган 5 миллион фунт эса, футболчининг янги жамоасида ўзини яхши томондан кўрсата олишига қараб берилади.