Спорт | 10:24 / 14.07.2015
2343
1 дақиқада ўқилади

"Арсенал" Женкинсонни "Вест Хэм"га яна бир мавсум учун ижарага берди

"Арсенал" жамоасининг ёш ҳимоячиси Карл Женкинсон кейинги мавсумни ҳам Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Вест Хэм"да ўтказади.

Ўтган мавсумда ҳам ушну 23 ёшли футболчи "болғачилар" сафида ижара асосида ҳаракат қилганди.

Ижтимоий тармоқларда Карл Женкинсон "Вест Хэм"нинг кейинги мавсум учун янги либосларини кийиб тушган суратлари ҳам пайдо бўлган.

Маълумот учун, у ўтган мавсумда "Вест Хэм" билан АПЛнинг 32 ўйинида майдонга тушиб, 2та голли пас узатган.