Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:55 / 14.07.2015
3574
1 дақиқада ўқилади
Россия Футбол иттифоқи Капеллога 930 млн рубль товон пули тўлайди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло истеъфога чиқарилиши тасдиқланди ва унга товон пули сифатида 930 млн рубль тўланиши маълум қилинди.
"Р-Спорт" нашрида ёзилишича, унинг истеъфоси ҳақида бугун, 14 июль куни Россия Футбол иттифоқи президенти Никита Симонян томонидан расман эълон қилинади.
Бироз олдинроқ, ушбу 69 ёшли италиялик мутахассис билан мавжуд шартнома 15 июль куни бекор қилиниши ҳақида маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия термаси Евро-2016 саралаш босқичининг G гуруҳида 8 очко билан учинчи ўринда бормоқда.