Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:41 / 15.07.2015
3027
1 дақиқада ўқилади
Бухорода қизнинг бўйнидаги тилла занжирни юлиб кетган талончилар қўлга олинди
Бухоро вилоятининг Жондор туманида кўча безорилиги билан боғлиқ жиноят фош қилинди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Айтилишича Хонали ва Миржалол исмли ёш йигитлар кўчада айланиб юриб, бир қизнинг бўйнидаги тилла занжирни сезиб қолган. Улар занжирни юлиб олиб, қочиб кетишган. Қиз дарҳол милицияга мурожаат қилган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида қонунбузарлар тезда қўлга олинган.