Спорт | 15:30 / 16.07.2015
2388
1 дақиқада ўқилади

Швейцария ФИФА тизимидаги порахўрлик бўйича ҳибсга олинганлардан бирини АҚШга экстрадиция қилди

Швейцария АҚШга ФИФА тизимидаги порахўрлик иши бўйича ҳибсга олинган собиқ футбол амалдорларидан бирини экстрадиция қилди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Швейцария Адлия вазирлиги экстрадиция қилинган амалдорнинг шахсини маълум қилмаган.

Қайд этиш жоизки, АҚШда яна 6 нафар ФИФАнинг собиқ амалдорлари ҳибсда сақланмоқда.