Жамият | 12:40 / 19.07.2015
4273
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда коллеж директори пора устида қўлга олинди

Нукус педагогика касб-ҳунар коллежи директори Б. Наврўзбоев порахўрликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, у фуқаро И. Собировнинг укаси Р. Шеровни курсдан курсга ўтказиш эвазига 500 минг сўм талаб қилган. Шундан сўнг Собиров Нукус шаҳар СВОЖЖДЛҚК департаментига мурожаат қилган. Наврўзбоев ўз хонасида 350 минг сўм пора олаётганида ушланган.