Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:38 / 20.07.2015
2962
1 дақиқада ўқилади
АҚШдаги турнир вақтида 2 нафар испаниялик мотоциклчи ҳалок бўлди
Мотопойга бўйича АҚШнинг Монтерее шаҳрида ўтказилаётган турнир вақтида испаниялик Бернат Мартинес ва Даниэль Фернандес жиддий аварияга учраб, оламдан ўтишди. Бу ҳақда Crash порталида маълум қилинган.
Ушбу фоижа 19 июль оқшомида рўй берган. Турнир ташкилотчиларининг маълум қилишича, 35 ёшли Мартинес ва 27 ёшли Фернандес жиддий жароҳатлар билан шифохонага олиб борилган, лекин уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
"Мен ўз қайғуимни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Бу мотоциклчилар оиласида улкан йўқотиш бўлди. Биз марҳумларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз", дейди MotoAmerica ташкилоти президенти Уэйн Рейни.